Чорвоқ сув омборига оқова сув қуйилаётгани ростми?

Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Чорвоқ сув омборига оқова сув қуйилаётгани тўғрисидаги хабарлар юзасидан маълумот берилди.
Қайд этилишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва мутасаддилари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилган.
Натижада, Бўстонлиқ тумани, «Навобод» МФЙ ҳудудида жойлашган Чорвоқ сув омборининг (умумий ҳажми – 2006,0 млн м³) «томоша қилиш майдончаси»дан кўриниб турган д-600 миллиметрли чўян қувурдан боғдорчилик фермер хўжалигининг суғориш мақсадида ишлатадиган сувлари оқаётгани ҳамда унинг ёнида ичида электр кабеллари ўтган полипропилен қувурлар (д-76 мм ва д-100 мм) экани аниқланди.
Ўрганишга вилоят экология бошқармасининг ҳамда туман Жамоат саломатлиги ва ЭОМнинг лабораториялари жалб қилиниб, д-600 миллиметр бўлган қувурдан оқаётган сувлардан таҳлил намуналари олинган.
Дастлабки сув намуналари асосида олинган кимёвий таҳлиллар натижасида сув таркибида ифлослантирувчи моддалар аниқланмади. Олинган сув намуналари талабларга мос келиши маълум бўлди.
Ушбу ҳудудда марказлашган оқова сувларни қабул қилиб олиш учун «Чимган Чорбоғ магистраль сув тармоғи» АЖга қарашли д-800 миллиметр бўлган «Бақачол» оқова сув коллектор мавжуд бўлиб, ушбу коллектор Чирчиқ оқова сув тозалаш иншоотига бориб қуйилади.
Чорвоқ сув омбори атрофидаги 550 нафар И-гуруҳ (аҳоли) истеъмолчи ҳамда 4 нафар ИИ-гуруҳ (бюджет) ва 38 нафар ИИИ-гуруҳ (бюджетдан ташқари юридик шахслар) истеъмолчининг оқова сувлари мазкур оқова сув тармоғига шартнома асосида ташлаб келинади.
Сув омбори сатҳи периметр бўйлаб чиқилганда, сув омборига оқова сувлар оқизилмаётгани, шунингдек, сув омборига қуйиладиган барча сув йўлларига оқова сувлар ташланиш ҳолати аниқланмади. Сув омборидаги гидротехника иншоотлари хавфсизлигига ва техник ҳолатига таъсир этувчи омиллар мавжуд эмас. Яъни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Чорвоқ сув омборига оқова сувлар қуйилаётгани тўғрисидаги хабар ўз тасдиғини топмади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг