Чўлпонни ёд этиб...

11:05 09 Октябр 2024 Жамият
195 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижонлик бир гуруҳ ижодкорлар Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 126 йиллиги муносабати билан унинг Андижон шаҳридаги уй музейида бўлди. Бу ерда шоирнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган экспонатлар билан танишди.

– Музейда Чўлпоннинг қаламига мансуб бўлган асарларнинг ҳақиқий қўлёзмасидан тортиб унинг қатл этилишига доир расмий ҳужжатларнинг нусхаларигача ўрин олган, – дейди Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасининг Андижон вилояти бўлими раҳбари Махпурахон Ортиқова. –Учта хонадан ўрин олган ҳужжатлар ва ашёлар орқали Чўлпоннинг, нафақат, шоир, балки, журналист, жадидчи, таржимон, ношир, драматург сифатидаги фаолияти билан танишиш мумкин. Менга, айниқса, чўлпоншуносларнинг тадқиқот ишлари ва хорижий матбуот нашрларидаги мавзуга доир мақолалар кўпроқ манзур бўлди. Улар орқали Чўлпонга дунё нигоҳи билан янада теранроқ назар солиш мумкин. Ўз ўрнида андижонлик ижодкорлар қаламига мансуб китобларни музейга совға қилдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер