Чирчиқда орқага ҳаракатланаётган «Spark» сувга тушиб, оқиб кетди

17:42 24 Июнь 2024 Жамият
355 0

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрида сувга тушиб кетган «Spark» автомашинаси ва унинг атрофида фуқаролар оқиб кетаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. Вилоят ИИББ ахборот хизмати бошлиғи Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, барча фуқаролар қутқариб олинган.

Билдирилишича, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар «Иқбол» маҳалласида 53 ёшли аёл (ҳайдовчи Д.М.) «Spark» автомашинасини орқага ҳаракатлантираётган вақтида эҳтиётсизлик сабаб сувга тушиб кетган.

Тўлагановга кўра, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Мазкур жараёнда иштирок этган барча фуқаролар шаҳар ФВБ ходимлари билан ҳамкорликда қутқариб олинган.

Шунингдек, автомашина ҳам сувдан олиб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида «Nexia-2» каналга тушиб кетиши оқибатида автоулов ҳайдовчиси ва 4 нафар йўловчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?