Чирчиқ дарёсидан қум-шағал хом ашёсини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланди
Фото: Экология вазирлиги
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида табиатга 65 млрд сўм зарар етказилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ ходимлари томонидан Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ҳудудида рейд тадбирлари ўтказилган.
Рейд давомида қум-шағал аралашмалари давлат рақами ечиб олинган юклагич ёрдамида юк транспорт воситасига юклаб берилаётганлиги аниқланган.
Мазкур юк машинаси ҳайдовчиси инспекторлар томонидан сўроққа тутилганида у қум-шағал аралашмаларини шу ҳудудда жойлашган «М.Г.Ф.» МЧЖга қарашли тош майдалаш цехига олиб бориб тўкаётганини билдирган.
Ҳисоб-китобларга кўра, ҳолат натижасида табиатга 65 млрд 323 млн 200 минг сўм зарар етказилган.
Ҳозирда техника воситалари Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган жарима майдончасига вақтинча жойлаштирилган. Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар эса ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг