Чет эл фуқароларидан энг кўп ҳиндистонликлар ўқиш учун Ўзбекистонни танлади

11:40 04 Август 2025 Жамият
116 0

Иллюстратив фото

Чет эл фуқароларидан энг кўп, яъни 2 780 нафар ҳиндистонликлар ўқиш учун Ўзбекистонни танлади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида жами 9,5 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 минг нафарга ёки 17,3 % га ошган.

Ўзбекистонга хорижий, айниқса Ҳиндистонлик талабалар оқимининг ортиши бир неча омиллар билан изоҳланади. Аввало, бу ерда таълим нархларининг нисбатан арзонлиги ва кириш талаблари соддалиги уларни ўзига тортади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган халқаро университетлар ва филиаллар сонининг ортиши ҳам бу жараёнга туртки бермоқда.

2025 йилда январь июнь ойларида юртимизга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар кесимида:

Ҳиндистон — 2780 нафар;

Туркманистон — 2622 нафар;

Тожикистон — 1145 нафар;

Хитой — 459 нафар;

Жанубий Корея — 381 нафар;

Покистон — 348 нафар;

Қирғизистон — 263 нафар;

АҚШ — 232 нафар;

Афғонистон — 167 нафар;

Туркия — 161 нафар;

Бошқа давлатлар — 988 нафар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?