Чехиядаги ҳарбий полигонда портлаш юз берди
Фото: Ministry of Defence of the Czech Republic
Чехия шарқидаги полигонда ўқ-дорилар портлади, деб хабар берди армия матбуот хизмати «Х» ижтимоий тармоғида.
«Биз Либау машғулотлари ҳудудида ҳали номаълум турдаги ўқ-дорилар портлаган жиддий ҳодиса билан шуғулланмоқдамиз, афсуски, воқеа жойида ярадорлар бор», — дейилади манбада.
Кейинчалик маълум бўлишича, портлаш оқибатида тўққиз киши жабрланган. Саккиз нафари касалхонага етказилган, бир нафарига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодиса ҳарбий полиция томонидан тергов қилинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг