“ChatGPT” дунё бўйлаб ишламай қолди

13:52 04 Июнь 2024 Дунё
521 0

“OpenAI” компаниясининг “ChatGPT 4” сунъий интеллекти дунё бўйлаб ишламай қолди. Жаҳондаги кўплаб фойдаланувчилар ҳозирда чатботнинг ишламаётганидан шикоят қилмоқдa.

Кўпчилик фойдаланувчилар айни пайтда ўз саволларини мулоқот ойнасига ёзишлари мумкин, бироқ кириш тугмаси жавоб бермаяпти. Бундан ташқари, веб-сайтда аввалги чатларга кириш имкони йўқ.

Узилишларни кузатувчи “DownDetector” веб-сайтига кўра, сунъий интеллект чатботи билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабарлар Тошкент вақти билан соат 11:30 атрофида пайдо бўлган.

Муаммо 3 соатдан бери бартараф этилганича йўқ. Компания тузатиш чораларини кўраётганини маълум қилди, аммо ҳозирча натижага эришилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?