Ҳужжатлар

Қозоғистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-882, 30.11.2023 й.) билан Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартнома (Тошкент, 2022 йил 22 декабрь) ратификация қилинди.

09:57 01 Декабрь 2023
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (622-сон, 27.11.2023 й.) билан Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

17:20 28 Ноябрь 2023
Тадбиркорлар ўртасида ёнғин хавфсизлиги аълочиси танлови ўказилади

Ҳукумат қарори (620-сон, 24.11.2023 й.) билан “Ёнғин хавфсизлиги аълочиси” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди.

11:34 27 Ноябрь 2023
“Яшил тўлов” платформаси жорий қилинади

“Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–199-сон, 23.11.2023 й.) қабул қилинди.

10:25 24 Ноябрь 2023
Автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

Ҳукумат қарори (613-сон, 20.11.2023 й.) билан “Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.

16:10 23 Ноябрь 2023
Қонун билан фармакологик воситанинг ёки дорининг клиник тадқиқотида соғлом шахслар ихтиёрий равишда иштирок этиши мумкинлигига оид қўшимчалар киритилди

“Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ-879-сон, 22.11.2023 й.) Президент томонидан имзоланди.

14:15 22 Ноябрь 2023
2023 йилнинг 10 ойи давомида 19 359 та географик объект номлари давлат реeстрига киритилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Кадастрлар палатаси ахборот хизмати раҳбари Муножат Йўлдошева маълум қилди.

13:16 20 Ноябрь 2023
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Регламентга кўра, ариза берувчи имтиёзни олиш учун ўз хоҳишига кўра ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.

17:42 18 Ноябрь 2023
Конституция куни муносабати билан оммавий умумреспублика диктанти ташкил этилади

Президент фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди.

19:30 16 Ноябрь 2023
Айрим товарларни реализация қилишга доир айланма ҚҚСдан озод қилинади

“Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларни янада жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-195, 16.11.2023 й.) қабул қилинди.

14:09 16 Ноябрь 2023