Буюк Британияда янги глобал таҳдид ҳақида огоҳлантирилди

16:08 09 Декабрь 2023 Дунё
448 0

Фото: РИА «Новости»

Панама ва Сувайш каналлари орқали глобал маҳсулотлар етказиб беришда узилиш хавфи мавжуд.

“Financial Times“ нашрининг ёзишича, Панама каналидаги қурғоқчилик ва Сувайш каналидаги юк кемаларига бир қатор ҳужумлар муҳим савдо йўллари бўйлаб ҳаракатланишни чеклаши мумкин.

Манбада қайд этилишича, агар вазият тез орада ўзгармаса, глобал савдо учун оқибатлар ҳалокатли бўлади.

Панама канали маъмурияти маълумотларига кўра, 2023-йил октябри сўнгги 70 йил ичида минтақадаги энг қурғоқчил бўлган. Шу фонда расмийлар биринчи марта кема ўтишлари сонини камайтирдилар. Унга кўра, февралгача кунига 18 тагача кема ўтиши чекланади.

Канал маъмурияти маълумотларига қараганда, баъзи кемалар ўртача 12 кундан кўпроқ, айримлари эса икки ҳафтадан кўпроқ навбат кутишган.

Манбада айни пайтда Сувайшда Исроилга юк олиб кетаётгани тахмин қилинган кемаларга тўсатдан уюштирилган ҳужумлар дунё ҳамжамиятини ларзага солганини қўшимча қилинган.

“Агар Сувайш канали орқали ўтишга ҳам тўсиқ қўйилса, бу жиддий узилишларга олиб келиши мумкин”, дейилади газета мақолада.

Яъни каналнинг ишлашидаги узилишлар маҳсулот таннархининг ошишига олиб келади. Чунки Панама каналидан фойдаланиш нархлари тезда ҳар бир кема ўтиши учун миллионлаб долларгача кўтарилди.

“MDS Transmodal“ компанияси маълумотларига кўра, Панамадан Сувайшгача бўлган йўналиш ўзгариши кемалар учун Нью-Йоркдан Шанхайгача бўлган йўлга беш кун муддат қўшади. Агар сиз Африканинг Умид бурни бўйлаб маршрутни танласангиз, бу саёҳатингизга яна олти кун қўшиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?