Буюк Британияда болалар вақтида фаст-фудлар рекламаси тақиқланди
Иллюстратив фото
Буюк Британияда тез тайёрланадиган таомлар (фаст-фудлар), — картошка фри, чипслар ва шакарли газланган ичимликларнинг телевидение ва интернетда рекламасини чекловчи қонун кучга кирди. Ушбу қарор болалар ўртасида семириш ҳолатлари кўпайиб кетаётгани боис қабул қилинган. Олимларнинг фикрича, бундай таомлар ортиқча вазнга олиб келади.
Янги чоралар ҳукуматнинг «ота-оналарга тарихдаги энг соғлом авлод болаларини тарбиялашга ёрдам бериш» ҳақидаги ваъдасини бажаради, дейилади Буюк Британия ҳукуматининг расмий веб-сайтида чоп этилган пресс-релизда.
Янги қоидаларга кўра, бундай рекламалари фақат Буюк Британия телевидениесида соат 21:00 дан кейин намойиш этилиши мумкин. Интернетда эса бундай реклама ва эълонлар бутунлай тақиқланган.
«The Guardian» газетасининг ёзишича, чекловлар шакар, ёғ ва тузга бой 13 та маҳсулот тоифасига тааллуқлидир. Хусусан, буларга шакар қўшилган ичимликлар, чипслар, тузли крекерлар ва печенелар, маккажўхори ва бошқа шакарга бой нонушта овқатлари, попкорн, шоколад, сақич, музқаймоқ, шакарга бой пишириқлар, питса ва музлатилган таомлар киради.
Буюк Британиядаги «зарарли озиқ-овқат» ишлаб чиқарувчилари ўз брендларини болалар вақтида телевизорда ва интернетда реклама қилиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, агар бундай рекламаларда носоғлом маҳсулотлар тўғридан-тўғри намойиш этилмаса. ОАВ хабарларига кўра, аксарият маҳаллий компаниялар янги қоидаларга олдиндан риоя қилишни бошладилар.
Буюк Британия ҳукумати болалар орасида семизликнинг тарқалишини кўрсатувчи статистикани эълон қилди. Болаларнинг 22,1 фоизи бошланғич мактабга борганларида ортиқча вазнга эга бўлади. Мактаб охирига келиб бу кўрсаткич 35,8 фоизга кўтарилади.
Ҳукумат реклама болаларнинг нима ва қачон овқатланишига таъсир қилишини, уларнинг хоҳиш-истакларини эрта ёшдан бошлаб шакллантиришини ва семириш ва унга боғлиқ касалликлар хавфини оширишини кўрсатадиган тадқиқотларга ишора қилади. Ҳукуматнинг ҳисоб-китобларига кўра, янги чоралар болаларнинг калория истеъмолини йилига 7,2 миллиардга ва семиз болалар сонини эса 20 000 нафарга камайтиради. Узоқ муддатда янги қоидалар соғлиқни сақлаш соҳасидаги умумий яхшиланишлар туфайли тахминан 2 миллиард фунт стерлинг тежашга ёрдам беради.
Буюк Британияда шакар солиғининг ижобий самараси
Буюк Британия семириш муаммоси сўнгги йилларда тобора кўпроқ эътибор қаратмоқда ва 2010 йилларнинг ўрталаридан бери аҳоли орасида семиришга қарши фаол курашиб келмоқда. Жумладан, 2018 йилда Буюк Британия шакар солиғини жорий қилди, бу юқори шакарли алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчиларини миллий бюджетга «зарар солиғи» тўлашни талаб қилди.
Буюк Британия нафақат шакар солиғини, балки ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзларни ҳам жорий қилди. Масалан, таркибида шакар миқдори 5 граммгача бўлган ичимликлар махсус солиққа тортилмасди. Агар шакар миқдори 100 миллилитрда 5 дан 8 граммгача бўлса, ишлаб чиқарувчи литри учун 18 пенс тўлаган. Агар шакар миқдори 100 миллилитрда 8 граммдан ортиқ бўлса, солиқ литри учун 24 пенсни ташкил этган.
Ушбу солиқ ставкаси аҳоли орасида шакар истеъмолини сезиларли даражада камайтирди ва шунингдек, ишлаб чиқарувчиларни солиқларни тежаш учун алкоголсиз ичимликларнинг шакар миқдорини тузатишга ундади. Мамлакатдаги кўплаб ишлаб чиқарувчилар бундан фойдаланиб, ўз маҳсулотлари таркибини қайта кўриб чиқди. Солиқ жорий этилганидан кейинги дастлабки уч йил ичида газланган ичимликлар, кола ва шунга ўхшаш ичимликлардаги шакар миқдори ўртача 29 фоизга камайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг