“Бунёдкор аёл” миллий форуми: эътибор ва рағбат
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номли вилоят театр-концерт саройида “Бунёдкор аёл” хотин-қизлар миллий форуми бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда биринчи маротаба ўтказилган ушбу тадбир мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган ҳаётбахш ғоя остида ташкил қилинди. Унда шаҳар-туман ҳокими ўринбосарлари, фаол аёллар, тадбиркорлар, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар вакиллари иштирок этди.
— Айнан ижтимоий дафтарлар рўйхатига киритилган опа-сингилларимиз билан ишлашда вилоятда ўзига хос намуна ҳамда тажриба мактаби шаклланган, — дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Комила Кавлонова. — Хусусан, биргина “Аёллар дафтари” билан ишлаш жараёнида юз минглаб хотин-қизлар бандилиги таъминланди, фаол тадбиркорликка жалб этилди.

Айни жараёнда ҳар бир маҳалла, оила кесимида тизимли иш ташкил этиш, кенг кўламли ислоҳотлар самарасини таъминлашда хотин-қизлар фаоллигини ошириш доимий вазифаларимиз сирасига киритилган. Бугунги тадбир ҳам бу борадаги эътибор ва рағбатнинг яна бир намунасидир.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова қатнашди.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг