Булунғурлик миришкор оқ рангли қулупнай ва 20 турдаги помидор етиштирмоқда
Фото: "Халқ сўзи"
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Булунғур туманининг Гулзор маҳалласида яшовчи Холдоровлар оиласини нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам кўпчилик яхши билади. Хонадон соҳиби Шерали Холдоров узоқ йиллардан бери «Помидор шайдоси». У дунёнинг турли давлатларидан помидор уруғларини келтириб, маҳаллий шароитда етиштириш билан шуғулланади.
Самарқанд вилоят ҳокими ташаббуси билан ушбу хонадонга 2 сотихли ихчам иссиқхона қуриб берилгач, бу ерда помидорнинг 20 дан ортиқ нави, оқ қулупнай, киви, банан, бўйи 2-3 метрга етадиган дарахт помидор сингари кўплаб сабзавотлар етиштирилмоқда.
Миришкор жорий йилдан бошлаб тарвуз, қовун ва помидорни ҳам тувакларда етиштиришга киришди.
Мутахассиснинг айтишича, тувакда помидор, тарвуз ва қовун етиштириш унчалик кўп маблағ ва меҳнат талаб қилмайди. Тувакда ўсадиган помидор жуда серҳосил бўлиб, меваси 45-50 грамм тош босади. Бугунги кунда АҚШ, Япония, Корея, Индонезиядан келтирилган карлик помидорлар тажриба тариқасида тувакларда ўстирилмоқда. Уни кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчилар, меҳмонхоналар ва меҳмон уйларида ҳам етиштирса бўлади.
— Сайёҳлик билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатганмиз, — дейди Шерали Холдоров. — Кўпчилик меҳмонхоналар, ресторан, ошхона ва бошқа хизмат кўрсатиш марказларидан қора, сариқ рангли помидорлар учун буюртмалар тушмоқда. Оқ рангли қулупнай уруғини Болгариядан келтириб, иссиқхонамизда кўпайтиришни бошладик.
Шерали Холдоров хонадонида биогумус ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Бу ерда тайёрланган маҳсулот нафақат туман балки, вилоятнинг бошқа ҳудудларига етказиб берилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг