Бухорода зилзила содир бўлди
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 4,4 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 2 август куни соат 10:39 да (Гринвич бўйича 05:39 да) зилзила содир бўлди. Ер силкиниши эпицентри Бухоро вилояти Ғиждувон туманида жойлашган. Зилзиланинг координаталари эса 40,42 градус шимолий кенглик, 65,19 градус шарқий узунликда экани келтирилган.
Манбага кўра, ер қимирлаши 10 км чуқурликда юзага келган, унинг магнитудаси 4,4 га тенг. Зилзила эпицентри Тошкентдан 351 км жанубий-ғарбда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Навбаҳор туманида 2-3 балл, 28 км;
Ғиждувон туманида 2 балл, 35 км;
Навоий шаҳрида 2 балл, 39 км;
Кармана туманида 2 балл, 44 км.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Электромобилларни қувватлантириш станциялари учун асбоб-ускуналар божхона божидан озод қилинади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг