Бухорода профилактика инспектори ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолди (+видео)
Бухорода ўзини дарёга ташлаган аёл профилактика инспектори томонидан қутқариб қолинди. Бу ҳақида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, кеча, 29 январь куни соат 16:30 лар орасида Вобкент тумани марказидан оқиб ўтувчи дарёга аёл ўзини ташлаган.
Шу вақтда хизмат вазифасини ўтаётган Вобкент тумани ИИБ профилактика инспектори, капитан Амрилло Расулов мазкур воқеага гувоҳ бўлиб, ўзини сувга ташлайди ва аёлни қирғоққа олиб чиқишга муваффақ бўлади.

Зудлик билан чақирилган тез тиббий ёрдам ходимлари ва ИИБ ходимлари томонидан аёл туман шифохонасига етказилган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Дастлабки суриштирувлар натижасида дарёга ўзини ташлаган аёл ҳали 30 ёшга ҳам тўлмаган, Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи фуқаро экани маълум бўлган. Унинг 4 нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги ҳақида маълумот берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг