Бухорода педагогларнинг малака тест синовлари қандай ўтмоқда?

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бухоро вилоятида педагог кадрларнинг малака тест синовлари изчиллик билан ўтказилмоқда. Қоракўл туманидаги 3-мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Машҳура Ирисова тест синовларида 100 фоизлик натижа қайд этиб, биринчи малака тоифасини қўлга киритди.
— Бу натижага изланиш, янгиликка интилиш, китоб мутолааси эвазига эришдим, — дейди муаллима. — Агар ўқитувчи турли баҳоналарни важ қилиб, ўз билимини ошириш ҳақида қайғурмаса унинг иш самарадорлиги пасаяди. Касб малакасини оширишни ўйлаган муаллимнинг эса жамоа олдида ҳам, шогирдлари қошида ҳам юзи ёруғ бўлади.
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги қарори асосида, жорий йилнинг апрель май ойларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглар аттестациядан ўтказилаётган эди.
2024 йил 1 январдан бошлаб тоифа бериш жараёни инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган шаклда амалга оширилмоқда. Бу борада вилоят марказида махсус «Тест маркази» ташкил этилди. У замонавий компьютерлар, юқори тезликдаги интернет, 150 ўринли синов хонаси, видеокузатув камералари, ҳамшира ва она-бола хоналари, кутиш заллари ҳамда ошхона билан жиҳозланган.
Бухоро вилоятида жорий йил 16 майига қадар 14 706 нафар педагог аттестация жараёнида иштирок этиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг