Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

13:36 16 Сентябр 2025 Жамият
186 0

Фото: ДХХ

Бухоро вилоятида Пешку тумани ҳокимининг ёрдамчиси 6 минг доллар пул олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятнинг Пешку туманида яшовчи тадбиркор маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчисининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида жорий йилнинг 10 сентябрь куни ариза билан мурожаат қилган.

Унга кўра, ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, ҳокимият захирасидаги 7 сотих ер майдонини «К-савдо» автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштириб, онлайн аукцион савдолари орқали сотиб олиб бериш эвазига фуқародан 6 минг доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси тамагирлик йўли билан 6 минг доллар миқдоридаги «пора»ни учинчи шахс орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу мансабдорга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер