Бухоро шаҳрининг собиқ ҳокими вилоят Экология бошқармасига бошлиқ бўлди

11:53 10 Июль 2024 Сиёсат
329 0

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Жамол Носиров Бухоро вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот ўрнида, Жамол Носиров 1985 йил 12 июнда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 2005 йили Бухоро давлат университетининг жисмоний маданият ва жисмоний тарбия ўқитувчиси, психолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008 йили эса университетнинг магистратурасини тугатган.

Бир муддат «Камолот» ЁИҲ Бухоро вилоят Кенгаши раиси лавозимида ҳам меҳнат қилган.

Шундан сўнг 27-Жилвон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутат этиб сайланган эди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси аъзоси бўлган.

2017 йилдан 2020 йилга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Жамол Носиров 2020 йилдан 2021 йилга қадар Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган ҳамда ўша йилнинг 5 май куни Бухоро шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессия йиғилишида шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган.

У шаҳарга уч йил ҳокимлик қилганидан сўнг жорий йилнинг май ойида соғлиғи ёмонлашгани сабаб ўз аризаси билан лавозимидан озод қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?