Бугундан янги Меҳнат кодекси кучга кирди
“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.
Янги Меҳнат кодексига кўра, жумладан:
— Меҳнат шартномасида ходимни камситадиган шартлар бўлишига йўл қўйилмайди.
— Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади.
— Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади.
— Дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади.
— Иш берувчининг ходимдан меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишни талаб қилиши тақиқланади.
— Ходим ҳар хил малака талаб этиладиган ишларни бажарганда унга юқори малака бўйича ҳақ тўланади.
— Йиллик асосий таътил муддати 21 календарь кун этиб белгиланади.
— Хизмат текшируви ўтказиш тартиби белгиланмоқда.
— Ходимларга иш ҳақи қисман сақланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин.
— Аёлларга ҳомилани антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилади.
— 3 ёшгача боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш асослари кенгайтирилди.
— Айрим тоифадаги ходимлар учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилади.
— Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда.
— Иш берувчининг бошқа жойга кўчиши меҳнат шартномасини ўзгартиришга асос бўлади.
— Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг