Бугундан Тошкентда таъмирлаш мавсуми бошланди
7 март санасидан бошлаб Тошкент шаҳрида кўча-йўл тармоғини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларини амалга ошириш мақсадида Тошкент шаҳрининг транспорт оқими фаол бўлган кўчалари ҳолати текширилди.
2025 йилда жорий ва капитал таъмирлаш талаб қилинадиган кўчалар рўйхатини ўз ичига олган манзилли таъмирлаш дастури ишлаб чиқилди. Дастур доирасида 65 минг квадрат метрдан ортиқ йўлларни таъмирлаш режалаштирилган.
Тирбандликларнинг олдини олиш ва ноқулайликларни камайтириш мақсадида йўл ишлари асосан транспорт ҳаракати энг кам бўлган соатларда ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг