Бугун Михаил Мишустин бошчилигидаги Россия ҳукумати истеъфога чиқади

10:48 07 Май 2024 Дунё
311 0

Бугун (7 май) Владимир Путиннинг инаугурацияси бўлиб ўтади. Шундан сўнг бош вазир Михаил Мишустин бошчилигидаги Россия ҳукумати истеъфоси эълон қилинади. Бу ҳақда «Комсомолская правда» газетаси хабар беради.

Янги ҳукумат 2020 йилда Россия конституцияга киритилган ўзгартиришлар асосида шакллантирилади. Янги қоидаларга мувофиқ, президент бош вазирни унинг номзоди Давлат Думаси томонидан тасдиқланганидан сўнг тайинлайди.

Агар таклиф этилган номзод Дума томонидан уч марта қайтарилса, президент қонун чиқарувчи органни тарқатиб юбориб, янги сайловлар ўтказилишини белгилайди, бош вазирни эса ўзи тайинлайди.

Михаил Владимирович Мишустин — россиялик сиёсатчи ва иқтисодчи, 2020 йил 16 январдан бери Россия бош вазири лавозимида ишлаб келмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?