“Бу китоб эмас, тарих”
Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»
Театр тўлиб келган инсон тўкилиб, тўкилиб келган инсон тўлиб кетадиган сеҳрли маскан. Илк бор чоп этилган “Ўзбекистон театрлари” китоб-альбомида ана шундай хислатлар акс этган. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида ушбу мўжаз тўпламнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда театр арбоблари, жамланма мухаррирлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
“Бу китоб эмас, тарих” дея таърифлайди Театр арбоблари уюшмаси раиси Ёқуб Аҳмедов. Чиндан ҳам шундай. Тўплам ўзбек, рус ва инглиз тилларида, 500 нусхада чоп этилган бўлиб, нафақат ўзбек театрлари фаолияти, балки унинг илғор ва фидойи ижодкорлари ҳақида ҳам маълумот беради.
— Театрларнинг жамиятга таъсири юксак даражада баҳоланаётгани ижодкорларга катта масъулият юклайди. — дейди Маданият вазири биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков. — Шу мақсадда кенг жамоатчиликни, қолаверса, юртимиз меҳмонларини ўзбек театрлари билан яқиндан таништириш мақсадида тўпламни чоп этдик. Ушбу жамланма ўзбек театрларининг юзи, бренди бўлади, десак муболаға бўлмайди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, юртимизда мавжуд 37 та профессионал театрлардан 4 театр академик унвонга эга. Ҳар бир театр бир йилда тўрттадан, жами 150-160 га яқин янги спектакллар намойиш этади. Шу билан бирга, кам таъминланган оилалар, меҳрибонлик ва нуронийлар уйларида яшовчи ҳамда имконияти чекланган томошабинлар учун хайрия спектакллари намойиш этилиши кишини қувонтиради.
— “Ўзбекистон театрлари” китоб-альбоми бир йил мобайнида катта ижодий жамоа билан биргаликда тайёрланди. — дейди тўплам мухаррири Шаҳрибону Имомова. — Келгусида бу китоб нафақат китоб жавонимизни безаб туради, балки халқимиз, айниқса, ёшларимиз маънавий дунёсини бойитишга ҳам хизмат қилади, деган умиддамиз.
Юлдуз ЎРМОНОВА,
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг