Бу йил Қашқадарёга 3,5 млрд доллар инвестиция жалб қилинади

Жорий йилда Қашқадарёга 3,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Ўтган беш ойда Косон, Китоб ва Чироқчида инвестиция қарийб 2 карра ошгани таъкидланди.
Шу билан бирга, вилоятдаги 12 та конга саноат кириб бормаган. Ҳозирда қурилиш материаллари соҳасида 150 миллион долларлик 16 та лойиҳа тайёрланган. Мутасаддиларга тегишли конларни аукционга чиқариш топширилди.
Китобдаги 100 гектар майдонда 20 тонна олтин захираси аниқланган. Табиатга зарар етказмасдан ёпиқ усулда олтинни қазиб олишга 100-150 миллион доллар пул тикаман, деган талабгорлар кўп. Ушбу конни ҳам аукционга чиқариш зарурлиги қайд этилди.
Китобдаги яна 5 та истиқболли майдонда 39 тонна олтин, Чироқчида 10 минг тонна ноёб металлар ресурси аниқланган. Бу майдонларда геология ишларини бошлаш топширилди.
Муборакдаги Газни қайта ишлаш заводи атрофидаги тайёр инфратузилмаси бор, темир йўл ўтган 200 гектар майдонда инновацион саноат зонаси ташкил этилади.
Ушбу саноат зонасида кластер тизими асосида нефть-кимё, электротехника, робототехника ва қурилиш материаллари бўйича 5 та йирик лойиҳани бошлаш вазифаси қўйилди.
Вилоят пахта етиштириш бўйича етакчи бўлсада, тўқимачилик саноатидаги улуши 10 фоизга ҳам етмайди. Ҳозирда 100 минг тонна ип-калаванинг атиги 28 фоизи қайта ишланади.
Шу мақсадда Косондаги 40 гектарда ташкил этилган янги технопаркда 200 миллион долларлик 12 та лойиҳа қилиш режалаштирилган. Лекин сув тозалаш иншооти ва канализация йўқлиги учун ишлар тўхтаб қолган. Мутасаддиларга технопарк инфратузилмаси учун маблағ ажратиш топширилди.
Умуман, 400 миллион долларлик 35 та лойиҳани бошлаб, бу йил ип-калавани қайта ишлашни 51 фоизга, келгуси йили 100 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг