«Бу ғалаба ва куч сигнали». Трамп Қўшма Штатлар Мудофаа вазирлигини Уруш вазирлиги деб номлади
Фото: NBC
АҚШ президенти Дональд Трамп Мудофаа вазирлигини Уруш вазирлигига қайта номлаш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда DW хабар берди.
«Менимча, бу ғалаба ва куч сигнали ҳисобланади», — деди Оқ уй раҳбари журналистлар билан суҳбатда.
Трампнинг фикрича, янги ном ҳозирги дунёдаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда анча тўғрироқ ва мувофиқроқдир.
Пентагон раҳбари Пит Хегсет ҳам ўз муносабатини билдириб, қайта номлашни «фақат сўз эмас, балки ҳарбий этикани тиклаш» деб таърифлади.
«Эндиликда энг юқори даражадаги ўткир куч, қонунчиликдаги сустлик эмас. Қатъий куч, сиёсий тузатишлар эмас. Биз фақат ҳимоячилар эмас, балки ҳақиқий жангчиларни тарбиялаймиз», — дея қўшимча қилди у.
Шу билан бирга, расмий ном ўзгариши учун АҚШ Конгрессининг маъқуллаши талаб этилади. Республикачи сенаторлар Майк Ли, Рик Скотт ва Грег Стьюб бу борада қонун лойиҳасини киритган. Демократлар эса ташаббусни «қиммат ва эътиборни чалғитувчи» деб баҳолашмоқда.
Маълумот учун, АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳозирги кўринишда 1947 йилда ташкил этилган. Унгача унга кирган қўшин туркумлари алоҳида бўлиб, 1789 йилдан 1947 йилгача Уруш вазирлиги номи билан фаолият юритган. 1947–1949 йилларда бирлашган идора Миллий ҳарбий департамент деб аталган, 1949 йилдан эса Мудофаа вазирлиги номи билан фаолият юритиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг