Брюсселда «Фуқаролик жамияти ҳафталиги – 2025» тадбирларида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда
Жорий йилнинг 17-20 март кунлари Европа Иттифоқининг Иқтисодий ва Ижтимоий Қўмитаси томонидан Брюссел шаҳрида «Фуқаролик жамияти ҳафталиги – 2025» халқаро тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон фуқаролик жамияти делегацияси, жумладан «Тараққиёт стратегияси» маркази вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Тадбирда инклюзивлик, демократик иштирок ва ҳамкорликни ривожлантириш каби муҳим масалалар муҳокама қилинаётган бўлиб, фуқаролик жамиятининг глобал миқёсдаги ўрни ва роли, инновацион ёндашувлар ҳамда илғор тажрибаларга эътибор қаратилмоқда. Анжуман Европанинг барча мамлакатларидан етакчи фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ЕИга аъзо давлатлар ҳукумат вакиллари, халқаро ташкилотлар мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтмоқда.

Ўзбекистон делегацияси халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш ва фуқароларнинг жамиятдаги фаол иштирокини ошириш масалалари бўйича тажриба алмашмоқда. Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, инклюзив жамият қуриш борасидаги ютуқлар ва келгусидаги устувор вазифалар ҳақида халқаро ҳамжамият билан фикр алмашилмоқда.
Тадбир доирасида делегация хорижий экспертлар билан мулоқотлар ўтказиб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилмоқда. Халқаро ҳамкорлик Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг янги босқичига замин яратиши ва демократик жараёнларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг