Боёвутда кадастр муҳандиси фуқарони 2,5 минг АҚШ долларига чув туширмоқчи бўлди

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида ер ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Давлат кадастрлари палатаси Боёвут туман филиали кадастр муҳандиси А.А. фуқаро А.Р.нинг ишончига кирган.
У А.Р.нинг «Анорзор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги яшаш уйининг томорқасида бўш турган ерга қурилган уй-жойни расмийлаштириб беришини айтган ва бунинг эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилган.
Ушбу пулнинг 2 минг АҚШ долларини А.А. фуқаро Н.А. орқали олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси — яъни фирибгарлик аломати билан жиноят иши қўзғатилган ва айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг