Бўстонлиқда қарийб 2 миллиард сўмлик «свет» талон-торож қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида фуқаролар Ф.М., Д.М. ва бошқалар Бўстонлиқ тумани, «Чимган» МФЙ ҳудудидаги дала-ҳовлида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ҳисоблагичдан ташқари уланиб, 1,9 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг