Бош вазир ўринбосари 107-меҳнат конференциясида маъруза қилди
Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Женевада ўтаётган 107-меҳнат конференциясида иштирок этмоқда.
Кеча Т. Нарбаева Конференцияда маъруза қилди. У ўз чиқишида, 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини вa Бaрқaрoр ривoжлaниш мaқсaдлaри — мaмлaкaт тараққиётини тaъминлaшнинг муҳим aсoси эканлигини таъкидлаб ўтди.
Айниқса, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан миллий меҳнат қонунчилиги, бандлик ва муносиб меҳнат шароитлари, ХМТ конвенцияларининг бажарилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик қайд этилди.
Т. Нарбаева Ўзбекистондаги Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)ни амалга ошириш, меҳнат соҳасида ҳамкорлар ўртасида самарали ижтимоий мулоқотни ўрнатиш, аҳоли ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан мулоқот масалаларига тўхталиб ўтди. Конференция иштирокчилари мамлакатда гендер тенглигини ва аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳақида маълумотга эга бўлишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг