Болажонлар таътил кунларини мароқли ўтказмоқда

19:27 04 Январь 2024 Жамият
301 0

Фото: "Халқ сўзи"

Фарғонада болажонлар Янги йил байрами таътилини шоду хуррамлик билан ўтказишмоқда. Айниқса, намойиш этилаётган театр томошалари келажагимиз ворисларига жуда манзур бўлаётир.

— Режага кўра, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг 350 нафардан зиёд фарзандлари учун вилоят мусиқали драма театрида Андерсен эртаклари асосида тайёрланган “Қор маликаси” Янги йил мюзикли намойиш этилди, — дейди Кенгаш раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Шоҳсултон Тўхтаматов. — Бу саҳна асари замонавий кўринишларда ҳамда қизиқарли талқинда тақдим этилгани болажонларга олам-олам завқ-шавқ улашди.

Болажонлар шукуҳли кунларни қувончли ўтказиши учун савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан турли ширинлик ва пишириқлар савдоси ташкил этилган.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?