Болаларини фақат Coca-cola ва пирог бериб боққан ота қамалди
Франциялик эркак фарзандларига фақат пирог ва Coca-cola бериб, боққани учун уч ойга қамалди. Бу ҳақида Le Figaro газетаси хабар берди.
Алкоголизмдан азият чекувчи бу одам уч ва тўрт ёшли болаларини ёлғиз катта қилаётган эди. Уларнинг уйида на каравот, на музлатгич, на ўйинчоқлар бор эди.
Бундай ғалати оилага ижтимоий хизматлар эътибор қаратган. Аниқланишича, болаларга овқат сифатида фақат Coca-cola ва пирог бериб келинган. Бундай рацион оқибатида катта ўғил еттита тишидан айрилган.
Ҳозир болалар васийлар қарамоғида. Отаси эса Лимождаги қамоқхонага жўнатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг