Болаларга экология сабоқларини берувчи янги мультсериал

Раҳматжон БОБОЖОНОВ/“Халқ сўзи”. Пойтахтимиздаги Киночилар уйида “Яшил макон” анимацион мультсериалининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда мультфильмни яратишда иштирок этган мутасаддилар, ота-оналар ва болажонлар иштирок этди.
— Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан яратилган ушбу мультсериал экология, табиатни асраш ва миллий қадриятлар билан боғлиқ турли мавзулар ёритишни мақсад қилган, — дейди лойиҳа раҳбари Абдураҳим Жалилов. — Унда ёш эко қаҳрамонлар — Жасур, Бинафша ва унинг дўстлари, Метин ва Зув-зувлар орқали болаларга атроф-муҳитни ҳимоялаш, сувдан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш, дарахт экиш ва уни парваришлаш каби сабоқлар берилади.
Мультфильм 3Д ва 2Д графика асосида тайёрланган бўлиб, жами 30 қисмдан иборат ва уларда турли хил мавзулар очиб берилади. Айни вақтда мультфилмнинг 1 ва 2 қисмлари тайёр бўлган. Ёш томошабинлар уни “Youtube” платформасидаги “Yashil makon” каналида томоша қилишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг