Бокуда Амир Темурга бағишланган спектакль премьераси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 10 март куни Озарбайжон давлат академик миллий драма театрида (“Аздрама”) Миллий театр куни ҳамда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида туркий мамлакатлар миллий драма театрлари раҳбарлари, санъат арбоблари иштирокида учрашув ҳамда “Туркий дунё: умумий илдизлар ва қадриятлар” номли кўргазма ташкил этилди.
Кечанинг асосий воқеаси сифатида Озарбайжон Маданият вазирлиги, “Аздрама” театри ва Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси ҳамкорлигида тайёрланган “Амир Темур: замон билан мусобақалашган инсон” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.

Премьерада Озарбайжон маданият вазири Адил Керимли, Миллий Межлис депутати Гюнай Эфендиева ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов ўз нутқида Амир Темур нафақат туркий халқлар, балки жаҳон тарихида давлатчилик анъаналари, илм-фан ва маданият ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк шахс эканлигини алоҳида таъкидлади.
Қайд этилишича, жорий йилда буюк саркарда таваллудининг 690 йиллиги халқаро миқёсда, шу жумладан Озарбайжонда ҳам кенг нишонланмоқда. Саҳна асари томошабинларда катта таассурот қолдириб, Соҳибқирон шахсияти ва меросига бўлган қизиқишни янада оширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг