Боксчимиз Отабек Холматов бир йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтмоқда

15:19 08 Март 2025 Спорт
264 0

Ярименгил вазн тоифасида WBA камари учун собиқ даъвогар, ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматов рингга қайтмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар берди.

Унга кўра, Холматов 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Топ Ранк промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида иштирок этади. Унга ўша куни филиппинлик боксчи Жейсон Каной рақиблик қилади.

«Ҳамюртимиз ҳозирда мазкур жанг учун АҚШнинг Калифорния штати, Индио шаҳрида Бектемир Мелиқўзиев, Муроджон Аҳмадалиев каби ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари билан бирга тайёргарлик олиб бормоқда», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Отабек Холматов фаолияти давомида 13 та жанг ўтказиб, 12 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини ўтган йилнинг март ойида вакант бўлиб турган WBA камари учун Раймонд Фордга қарши ўтказиб, имкониятни бой берганди.

Холматовнинг бўлажак рақиби, филиппинлик Жейсон Каной ҳисобида эса 30 ғалаба, 12 мағлубият ва 2 та дуранг мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?