“Бодо-Глимт”нинг эртаклари якунланди, “Реал Мадрид” чорак финалда
Кеча, 17 март куни Европа чемпионлар лигаси мусобақасининг ним чорак финал босқичи жавоб ўйинлари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган дастлабки баҳсда Норвегиянинг “Бодо-Глимт” клуби сафарда Португалиянинг “Спортинг” клуби билан куч синашди. Таъкидлаш жоизки, ушбу жамоаларнинг биринчи тўқнашуви “Бодо-Глимт”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ва жавоб баҳси олдидан жамоанинг имкониятлари юқори баҳоланаётганди. Амалда эса “Спортинг” камбек қила олди.
Учрашувда ҳисоб 34-дақиқада Гонсало Инасио томонидан очилди. 61-дақиқада Педро Гонсалвеш ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 78-дақиқада Луиз Хавьер Суарес пенальтидан гол киритиб икки ўйин натижасига кўра мувозанатни тиклади.
Шундан сўнг, жамоалар экстра таймларга мурожаат қилдилар. Қўшимча бўлимларда эса Максимилиано Араухо ва Рафаэл Нел гол киритган ҳолда “Спортинг”ни кейинги босқичга олиб чиқдилар.
Дастлабки ўйинда “Челси“ни 5:2 ҳисобида мағлуб этган ПСЖ бу гал Лондонда меҳмон бўлди. Қизиғи, агар “Челси” кейинги босқичга йўл олмоқчи бўлса, 3:0 ҳисобида ғалаба қозониши талаб этиларди. Ўйин ҳам шундай ҳисоб билан тугади. Фақат ПСЖ фойдасига.
Ўйинда ҳисоб олтинчи дақиқадаёқ Хвича Кварацхелия томонидан очилди. 14-дақиқада Баркoла Брэдли ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида Сенни Майулу ўйиндаги сўнгги голни киритди. Шу тариқа ПСЖ икки ўйин натижасига кўра 8:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлабки ўйин Германиядан дуранг натижа билан қайтган Микел Артета бошчилигидаги “Арсенал” клуби иккинчи баҳсда ишончли ғалабага эришди.
Учрашувда 2:0 ҳисоби қайд этилди. Киритилган голларга Деклан Райс ва Эберечи Эзе муаллифлик қилди.
“Реал Мадрид” клуби ним чорак финалнинг дастлабки ўйинида “Манчестер Сити”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Бу гал ҳам жамоа ғалаба қилишни уддалади.
Ўйинда ҳисоб 22-дақиқада Винисиус Жуниор томонидан очилди. Бразилиялик футболчи 11 метрлик нуқтадан адашмади. 41-дақиқада Эрлинг Ҳоланд ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлим сўнггида Винисиус ўйиндаги иккинчи голини киритди ва “Реал Мадрид”га ғалаба келтирди.
Маълумот учун, бугун мусобақа ним чорак финал босқичининг жавоб баҳслари давом эттирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг