БМТ Исроилни қора рўйхатга киритди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерриш Исроилни уруш ҳудудларида болаларга етказилган зарар учун қора рўйхатга киритди. Ушбу рўйхатга ИШИД, "Ал-Қоида" ва "Боко Ҳарам" каби гуруҳлар киради.
Маълумотларга кўра, Исроил Гутерришни бу ҳаракатдан қайтариш бўйича бир қанча музокаралар олиб борган бўлсада муваффақиятcизликка учраган. Тел-Авивнинг “13-канал” нашри қарорни бекор қилишга қаратилган уринишлар ижобий якун топмаганини маълум қилди.
Исроил БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига тарқатиладиган қора рўйхатдан ўрин олади ва ушбу иш бўйича муҳокама 26 июнь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ушбу сиёсий тақиқ мамлакатнинг обрўсига жиддий зарар етказиши мумкин. Чунки БМТ органлари, жумладан, Бош Ассамблея, Хавфсизлик кенгаши, Хақларо суд ва Гаагадаги Хақларо жиноят суди томонидан ҳам тилга олинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг