БМТ: Дунё аҳолисининг ҳар тўртинчи қисми тоза ичимлик сувидан маҳрум
БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг қўшма ҳисоботига кўра, дунё бўйича ҳар тўртинчи киши — 2,1 миллиард одам — ҳали ҳам тоза ичимлик сувидан фойдалана олмайди.
Маълумотларга кўра, 2015 йилдан буён 961 миллион киши ичимлик сувидан фойдаланиш имконига эга бўлган. Шу даврда тоза сувга эга бўлган аҳоли улуши 68 фоиздан 74 фоизга ошган.
Ҳисоботда таъкидланишича, қишлоқ жойларида яшовчилар учун вазият бироз яхшиланган бўлсада, уларнинг имконияти ҳануз шаҳар аҳолисиникидан анча паст.
2015–2024 йиллар давомида қишлоқ ҳудудларида ичимлик суви билан таъминланган аҳолининг улуши 50 фоиздан 60 фоизга кўтарилган. Шаҳар ҳудудларида эса бу кўрсаткич 83 фоиз даражасида қолмоқда.
БМТ қайд этишича, энг кам ривожланган давлатларда яшовчилар ичимлик суви ва санитария хизматларига киришда бошқа мамлакатлар аҳолисига қараганда икки баробардан кўпроқ қийинчиликларга дуч келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг