Бизнес-турнинг биринчи бекати: Польша — Ўзбекистон ўртасида қиймати 45 млн. доллардан зиёд шартномалар имзоланди

Фото: "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси
Айни кунларда Польша, Италия, Франция ва Испанияда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан маҳаллий тўқимачилик ва чарм-пойабзал корхоналари вакиллари учун ташкил этилган бизнес-тур давом этмоқда.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан уюштирилган бизнес-турнинг биринчи бекати Польшанинг Варшава шаҳрида “FAST TEXTILE — 2021» 7-халқаро тўқимачилик кўргазмаси доирасида ўз ишини якунлади. Бу ҳақда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси маълум қилди.
Ушбу кўргазмада жаҳоннинг 45 мамлакатидан 600 дан ортиқ корхона ўз маҳсулотлари билан қатнашдилар. Булардан Туркия, Ўзбекистон, Россия, Германия, Португалия, Миср, Буюк Британия ва бошқалар ҳам бор.
Қарийб 600 м2 жойда жойлашган Ўзбекистон “Made in Uzbekistan” павильонининг тантанали очилиш маросимида Польша-Осиё Савдо саноат палатаси президенти, собиқ Бош вазир ўринбосари Я. Пехотсинский, “Ptak Warsaw Expo” президенти К. Свикла, Ўзбекистоннинг Польшадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Б. Бабоев, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи М. Султонов ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Д. Ваҳобов иштирок этдилар.
Бизнес-форум ва унинг доирасида Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг бугунги кундаги салоҳияти ва келажакдаги режалари тўғрисидаги тақдимоти намойиш этилди.
Шунингдек, форум доирасида В2В ва G2B учрашувлар бўлиб ўтди. Жумладан, “Wonder Worx”, “Sharda Group” компаниялари вакиллари билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида икки давлат ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий алоқаларни янада яхшилаш бўйича келишувларга эришилди.
Халқаро экспертлар Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг сифати ва дизайни кескин ошганлиги ҳамда Польша тадбиркорлари учун Ўзбекистон ҳали кашф қилинмаган бозор эканлиги таъкидланмоқда.
Дунёнинг қатор йирик инвесторлари эса юртимиздаги корхоналарга ўз сармояларини киритиш борасида дастлабки келишувларга эришиб, бу борадаги музокараларини давом эттиришмоқда.
Бундан ташқари, бизнес-тур доирасида Польшанинг энг йирик чарм-пойабзал ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланадиган “Bartek” корхонаси билан учрашув ўтказилди.
Музокарада “Bartek” раҳбари П. Бартниски Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатининг сўнгги йиллардаги ютуқларини эътироф этди ҳамда мамлакатимизда эркаклар, аёллар, болалар ва махсус пойабзаллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.
Бизнес-турнинг Польша мамлакатидаги якуний кунида Ўзбекистон корхоналари учун Польшада энг йирик савдо марказлари “PTAK” ва “GD Poland International«га ташриф уюштирилди. Ушбу Савдо марказлари Марказий ва Шарқий Европада кийим-кечак, оёқ кийим, аксессуарлар ва бошқалар билан улгуржи ва чакана савдо қилувчи энг йирик савдо майдонлари ҳисобланади.
Шу билан бирга, ушбу масканлардан ўзбек маҳсулотларини сақлаш учун йирик омбор ижарага олиш имкони кўриб чиқилди. Мазкур омборларда маҳаллий корхоналар ўз маҳсулотларини сақлаш учун харажатларини қоплаб бериш тизими йўлга қўйилади.
Жумладан, «Зелал текстиль», «Сафф текстиль» ҳамда «Нил-гранит» корхоналари ушбу омборхоналардан жой олишлари, шунингдек, «Чуст текстиль» корхонаси Полшада савдо уйи очиш юзасидан келишувга эришишди.
Бундан ташқари, «Чуст текстиль» ва «Хўжаобод Фазо» корхоналари Вьетнам мамлакати томонидан Польша бозорига тўқимачилик маҳсулотларини сотувчи корхоналарнинг ўрнига муқобил етказиб берувчи мақомини олишга муваффақ бўлишди.
Бизнес-турнинг биринчи мамлакати якунлари билан маҳаллий корхоналар томонидан қиймати 45 млн. доллардан зиёд шартномалар имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг