«Биз ҳатто ҳайвонларнинг емини ҳам еяпмиз... Бошқа ҳеч нарса йўқ» — Суданлик шифокор мамлакатда кучли очарлик кузатилаётгани айтди
Фото: Sudan Tribune
Суданнинг Эл-Фашер шаҳри аҳолиси ҳарбий можаролар фонида давом этаётган оммавий очарчилик туфайли ҳайвонларнинг емини истеъмол қилишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда «New York Times» нашри ўз исмини сир қолишини истаган маҳаллий шифокорга таяниб ёзди.
«Биз ҳатто ҳайвонларнинг емини ҳам еяпмиз... Бошқа ҳеч нарса йўқ», — деган нашрга шаҳар шифохоналаридан бирида ишловчи шифокор.
Таъкидланишича, одамлар ҳайвонларнинг озуқасини ейишади. Нашр буни нотўғри қарор, дейди. Чунки у, айниқса, ёмғирли мавсумда замбуруғли ифлосланишга мойил. Маҳаллий қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, сўнгги ҳафталарда камида 18 нафар аҳоли ҳайвонларнинг озуқасини истеъмол қилиши оқибатида ҳалок бўлган.
«New York Times»нинг эслатишича, БМТ озиқ-овқат карвонлари шаҳарга яқинлашганда ҳарбий ҳужумларга учрагани учун бир йилдан ортиқ вақт давомида Эл Фашерга озиқ-овқат етказиб бера олмаяпти. Шу йилнинг июнь ойида 15 та юк машинасидан иборат карвонга қилинган зарбалардан бирида беш нафар гуманитар ишчи ҳалок бўлди. Август ойида яна бир ҳужумда учта ёрдам юк машинасини йўқ қилинди ва қолганларини орқага қайтишга мажбур бўлди. Қайд этилишича, бу ҳужумларни можаронинг қайси томони амалга оширгани аниқ эмас.
2023 йил 15 апрелдан бери Суданда Муҳаммад Ҳамдан Дагло қўмондонлигидаги Тезкор ҳаракат кучлари ва мунтазам армия ўртасида шиддатли жанглар давом этмоқда. Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси мамлакатда давом этаётган жанглар касалликларнинг авж олишига ва соғлиқни сақлаш тизимининг ҳалокатли қулашига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Шу йилнинг январь ойи бошида Суданнинг Россиядаги элчиси Муҳаммад Сирраж «РИА Новости» агентлигига берган интервьюсида мамлакатидаги қуролли можаро 2025 йилда якунланишига умид билдирган эди.
Жорий йилнинг 26 март куни Судан қуролли кучлари мамлакат пойтахти Хартум шаҳри Тезкор ҳаракат кучларидан тўлиқ озод қилингани ва унинг атрофидаги позицияларига ҳужум қилишда давом этишини эълон қилди. Ўз навбатида, қўзғолончилар апрель ойининг биринчи ярмида мамлакат жануби ва ғарбида, айниқса, Дарфур ва Кордофан вилоятларида ҳарбий ҳаракатларни кучайтирдилар ва 15 апрелда ўз назорати остидаги ҳудудларда ўз ҳукуматини тузишни эълон қилдилар. Қуролли можарода ҳар икки томон бир-бирини тинч аҳолини ўлдиришда айбламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг