Битирувчилардан уч томонлама шартнома талаб этилиши билан боғлиқ ҳолат назоратга олинди

Шу кунларда коллеж, лицей, ҳатто олий таълим муассасалари битирувчиларидан бирор ташкилот, корхонадан уч томонлама шартнома тасдиқлатиб келиши талаб этилаётгани билан боғлиқ ҳолатлар учраётгани ижтимоий тармоқларда жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.
Хусусан, битирувчиларни иш билан таъминлашда ана шундай кўзбўямачиликка йўл қўйилаётгани, энг ачинарлиси, уч томонлама шартнома хўжакўрсинга тузилганини уч томон ҳам билиши, бу сохта «анъана» бутун бир мамлакат ривожи учун салбий таъсир қилиши таъкидланган.
Мазкур масала Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан назоратга олиниб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига асослантирилган ҳолда тушунтириш бериш талаби билан сўров юборилди.
Одилжон ИМИНОВ,
Олий Мажлис Сенати
Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш
масалалари қўмитаси раиси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг