Биржада шакар нархи пасаймоқда
Фото: Иллюстратив фото
18 март куни ўтказилган биржа савдоларида шакарнинг ўртача кунлик нархи аввалги савдо кунига нисбатан маҳсулотнинг бир тоннаси учун 11 921,9 минг сўмдан 10 101,3 минг сўмгача, яъни 15,3% га пасайди.
Ўтган савдо кунида биржа савдоларига жами 2 100 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан барча ҳажми сотилди. Бунда, биржа савдолари орқали «Хоразм шакар» МЧЖ томонидан 1 200 тонна ва «Ангрен шакар» МЧЖ томонидан 900 тонна шакар сотилди.
Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан шакарни биржа савдоларига кунлик 2 000 тоннадан кам бўлмаган миқдорда барчага тенг шароитда 1 тонналик лотларда қўйилишини ҳамда бир савдо сессиясида бир харидор максимал 20 тонна шакар сотиб олиши кўрсатмаси берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг