«Бир неча давлат туҳфасига тенг хазина»
Аштархонийлар сулоласидан бўлган Абдулазиз Муҳаммадхон (1645 – 1681) ўз ҳузурига Ҳожи Ёдгорни чорлаб, Ҳофиз Шерозий девонини чиройли ҳуснихатда кўчиришни амр қилади.
Ҳожи Ёдгор девонни кўчириш учун оз эмас, кўп эмас, етти йил вақт сарфлайди. Буюртма рисоладагидек адо этилади.
Бу орада Бухоро хони Эрон давлатига элчиларини жўнатиш тараддудига тушади. Шу давлат ҳукмдори Сулаймон Сафийга аталган қимматбаҳо совғалар қаторида Ҳожи Ёдгор томонидан кўчирилган Ҳофиз Шерозий девони ҳам бор эди.
Карвон узоқ йўл босиб, манзилга етади. Элчиларга ҳурмат – эҳтиром кўрсатилади.
— Эрон шоҳи девонни қўлига олар экан, хаттотлик санъатининг юксак намунаси бўлган бу китобга «Бир неча мамлакат туҳфасига тенг хазина», деб баҳо беради, — дейди Бухородаги Мир Араб олий мадрасаси мударриси, манбашунос Абдулғафур Раззоқов. — Ҳа, қадимда аждодларимиз ана шундай бебаҳо маънавий хазиналарнинг ижодкори сифатида обрў-эътибор топишган.
Ҳожи Ёдгорга келсак, у Бухоро хаттотлик мактабининг тенгсиз вакилларидан саналади. Манбаларда айтилишича, Ҳожи Ёдгор устози Мирҳусайн Кашмирийдан хаттотлик санъати сирларини ўрганган.Маҳоратига тан бериб, уни «Иккинчи Мирали» деб аташган экан.Гап шундаки, ушбу мактабга тамал тоши қўйиб, эл – юрт орасида донг таратган аждодларимиздан бири Мирали Ҳиравий ( вафоти 1557 йил) эди.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг