Биология, физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари қачон ўтказилиши айтилди
Биология, физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари саналари эълон қилинди. Бу ҳақида Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.
Унга кўра, Биология ва физика фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари 2025 йил 29-30 ноябрь (шанба-якшанба) кунлари бўлиб ўтиши белгиланди.
Имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қуйидаги тартибда 2 сменада ташкил этилади:
29 ноябрь куни
- 1-сменада талабгорлар соат 7:00 дан 8:30 гача киритилади.
- 2-сменада соат 13:00 дан 14:30 гача киритилади.
30 ноябрь куни
- 1-сменада талабгорлар соат 7:00 дан 8:30 гача киритилади.
- 2-сменада соат 13:00 дан 14:00 гача киритилади.
Биология ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари 2025 йил 5-6 декабрь (жума-шанба) кунлари бўлиб ўтади.
Имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қуйидаги тартибда 2 сменада ташкил этилади:
5-6 декабрь кунлари
- 1-сменада талабгорлар соат 7:00 дан 8:30 гача киритилади.
- 2-сменада соат 12:00 дан 13:30 гача киритилади.
Белгиланган вақтдан кеч келган ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
Тест синовида иштирок этадиган талабгорлар рухсатномани «my.gov.uz» сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан олишлари мумкин бўлади. Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг