Бетоннинг мустаҳкамлигини оширадиган маҳсулот ишлаб чиқарилади
Бугунги кунда уй-жой, инфратузилма объектлари, саноат корхоналари қурилишини бетон маҳсулотисиз тасаввур этиш мушкул. Шуни ҳисобга олган ҳолда Жанубий Кореянинг «KP Global» компанияси маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда Когон шаҳрида бетон учун пластификатор ишлаб чиқаришга қаратилган бизнес лойиҳани амалга оширмоқда.
«Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси» махсус саноат парки ҳудудида иш бошлаши кутилаётган қўшма корхона 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция эвазига барпо этиляпти. У ички бозорда талаб катта бўлган пластификатор ишлаб чиқаришга ихтисослашади.
Ушбу хом ашё кимёвий қўшимча бўлиб, бетонни пишиқ-пухта қилиб тайёрлашда қўлланилади. Пластификатор қўшилган ҳолда тайёрланган бетон конструкцияларнинг ташқи таъсирга, жумладан, совуққа чидамлилиги ошади. Эксплуатация муддати узаяди. У бетон тайёрлашдаги сув сарфини камайтиришга ҳам хизмат қилади. Кўплаб иш ўрни яратиш имконини берадиган бу лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, қўшимча кимёвий модда импорт ўрнини босади. Истиқболда эса қўшма корхонанинг вилоят экспорт салоҳиятини оширишга ҳам ҳисса қўшиши кутиляпти.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг