Бешариқда “яшил” энергия станцияси ишга туширилади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». 2024 йилнинг 13 декабрь санаси мамлакатимиз энергетикаси соҳасида ўзига хос тарихий кунга айланди. Шу куни давлатимиз раҳбари томонидан тармоқни жаҳон андозалари ва замонавий мезонлар асосида ислоҳ қилиш имконини берувчи бир неча янги қувватлар қурилишига старт берилди.
Хусусан, Бешариқ туманининг 1060 гектар чўл ҳудудида қуввати 500 мвт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилишига киришилди. Лойиҳа қиймати 350 миллион доллар бўлиб, у 458 минг аҳоли хонадонининг бир йиллик истеъмолига тенг “яшил“ энергия ишлаб чиқариш имконини беради.
Германиянинг “Ҳайпер Партнерс“ компанияси инвесторлигида амалга оширилаётган ушбу қуёш фотоэлектр станциясининг қурилиш-монтаж ишлари Хитойнинг “Чайна Вестерн Павер Индастриал“ компанияси томонидан бажарилди. Лойиҳа ишга туширилиши натижасида йилига 333 миллион куб метр табиий газни тежаш атмосферага 462 минг тонна заҳарли газлар чиқишининг олди олинади. Лойиҳанинг дастлабки қувватлари 2025 йил якунига қадар тармоққа уланиб, 2026 йилнинг тўртинчи чорагида тўлиқ ишга туширилиши белгиланган.
— Бу лойиҳа доирасида йилига 1 миллиард 100 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, аҳоли фаровонлиги юксалиши, тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўсишида катта ютуққа эришилади,—дейди Бешариқ тумани ҳокими ўринбосари Отабек Алиматов.— Мазкур лойиҳа юртимизни “яшил“ энергетика хабига айлантиришга қаратилган изчил саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида ҳам аҳамиятлидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг