Берлинда катта электр узилиши: қарийб 50 минг уй токсиз қолди
Германия пойтахти Берлин шаҳрининг жануби-ғарбий қисмида йирик электр узилиши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тахминан 50 мингга яқин уй хўжаликлари ҳамда 2 минг атрофидаги тижорат объектлари электр таъминотисиз қолган.
«Stromnetz Berlin» электр тармоқлари операторининг маълум қилишича, ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва улар кечқурунга қадар давом этиши кутилмоқда.
Компания ахборотига кўра, электр узилишига ёнғин сабаб бўлган. Бу маълумотни полиция ҳам тасдиқлаб, тақсимлаш подстанциясида ёнғин чиққанини билдирган.
Электр таъминотидаги узилиш шаҳарнинг бир нечта туманлари ва ўнлаб кўчаларига таъсир кўрсатган. Берлин полицияси Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида мазкур ҳодиса нафақат электр энергияси, балки мобил алоқа ҳамда стационар телефон хизматларида ҳам вақтинчалик узилишларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг