«Бенфика» ва «Реал Мадрид» ҳикояси давом этади

16:40 30 Январь 2026 Спорт
384 0

Бугун, 30 январь куни Европа чемпионлар лигаси мусобақасининг плей-офф босқичига қуръа ташланди.

Қуръа натижасига кўра, гуруҳ босқичида «Реал Мадрид»ни кучли саккизталикка киришига йўл қўймаган Португалиянинг «Бенфика» жамоаси плей-офф босқичида «қироллик клуби»га рақиб бўладиган бўлди.

Қуйида қолган 7 та жуфтлик билан танишишингиз мумкин:

  • «Монако» – ПСЖ
  • «Қорабоғ» – «Ньюкасл»
  • «Боде-Глимт» – «Интер»
  • «Галатасарой» – «Ювентус»
  • «Боруссия Дортмунд» – «Аталанта»
  • «Брюгге» – «Атлетико Мадрид»
  • «Олимпиакос» – «Байер»

Маълумот учун, плей-офф ўйинлари 2026 йилнинг 17–18 ва 24–25 февраль кунлари бўлиб ўтади. 1/8 финал баҳслари эса 10–11 март ва 17–18 март кунларига белгиланган. Финал 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер