Бельгия элчиси Ўзбекистон ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиқларини топширди
Бельгиянинг Ўзбекистондаги элчиси Эрик де Майер Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида хабар берди.
Билдирилишича, учрашув давомида икки томонлама муносабатларга оид кенг кўламли масалаларни муҳокама қилинган. Ўзбекистон ва Бельгия ўртасида савдо, инвестициялар ва бизнес соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, амалий иқтисодий алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилган.
«Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг