Бектемир туманида юк машинаси пиёдани уриб юборди

Тошкент шаҳри Бектемир туманида юк машинаси 56 ёшли фуқарони уриб юборди. Оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақида пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 апрель куни соат 22:00 ларда Бектемир тумани Хонобод кўчасида 1998 йилда туғилган Д.А. «Howo» русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 1969 йилда туғилган пиёда Г.Д.ни уриб юборган.
Мазкур ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг