“Бегуноҳ одамларни ўлдиришни бас қилинг” — Эрон президенти Исроилдан тўхташни сўради

16:33 11 Октябр 2024 Дунё
359 0

Фото: Reuters

Масъуд Пезешкиён Исроилни урушни тўхтатишга чақирди.

Исроил Америка Қўшма Штатлари ва Европа Иттифоқи давлатларининг кўмаги билан тинч аҳолини бомбардимон қилишни тўхтатиши керак. Бу ҳақда Эрон президенти Масъуд Пезешкиён айтиб ўтди.

“Мен Исроилга айтмоқчиман — тўхтанг. Бегуноҳ одамларни ўлдиришни бас қилинг. Ҳеч нарсаси йўқ одамларнинг турар-жой биноларини бомбардимон қилишни бас қилинг”, — деди у бугун Исроил расмийларига нима дейиши ҳақидаги саволга жавобан.

Пезешкиён, шунингдек, Тель-Авивни мавжуд халқаро қонунларни бузганликда айблади ва Ғарб давлатларини уни қўллаб-қувватлаётганликда танқид қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?