“Бавария” жамоаси ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди
“Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган “Бавария” жамоаси бугун Франциянинг “Лион” клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.
“Allianz Arena”да ўтган баҳс мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Голларга “Бавария”дан Майкл Олисе (2 та), “Лион”дан эса Алехандро Родригес муаллифлик қилди.
Венсан Компани ушбу баҳсда 22 нафар шогирдини майдонга туширди. Жумладан, “Ливерпуль”дан жамоага келиб қўшилган Луис Диас ҳам ўз дебютини ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” жамоаси учун янги мавсум 16-августдан бошланади. Ўша куни “мюнхенликлар” Германия Суперкубоги учун “Штутгарт” жамоаси билан баҳс олиб борадилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг