Бавария сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

12:32 01 Март 2026 Спорт
647 0

Кеча, 28 февраль куни Германия Бундеслигасининг 24-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасидаги марказий ўйинда Боруссия Дортмунд жамоаси ўз майдонида Баварияни қабул қилди.

Учрашув 2:3 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ҳисоб 26-дақиқада мезбонлар футболчиси Нико Шлоттербек томонидан очилди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида тугади.

Иккинчи бўлимнинг 54 ва 70-дақиқаларида Харри Кейн иккита гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 83-дақиқада Даниэль Свенссон мувозанатни тиклади.

87-дақиқада Йошуа Киммих Баварияга ғалаба келтирган голни киритди.

Якуний ҳисоб — 2:3. Бавария ғалаба қозонди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?